Нормальный сайт
(+998 71) 260 31 16
(+998 71) 262 34 16 faks
Ish vaqti: 24 soat
O’zbekiston Respublikasi, Yunusobod
tumani, Bog’ishamol ko’chasi, 223 uy

Режали жаррохлик

Бўлим бошлиғи: Тураева Нодира Назаровна, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали болалар хирурги.

Телефон: +998 71 260 39 48

Электрон манзили

Бўлим 3-ойликдан 18 ёшгача бўлган режали жаррохлик ёрдамга мухтож бўлган болаларга юқори сифатли малакали ёрдам кўрсатишга ихтисослашган.

Бўлим болаларда торакал, абдоминал, колопроктология, урология ва кичик хирургик йўналишдаги режали жаррохлик  ёрдамга мухтож бўлган болаларга ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатилади. Бўлим 20 та ўринга мўлжалланган замонавий ва юқоритехнологияли тиббиёт ускуналари билан таъминланган бўлиб барча санитария-эпидемиологик талабларга жавоб беради.

Даволаш ишларига каминвазив ва очиқ усулдаги оператив аралашув хамдатўлиқ диагностик ва консерватив даво усулларини қамраб олади.

Қуйидаги беморларга бирламчи ва қайта(қоникарсиз холатдаг бошқабир жойда оператив даво ўтказилган) оператив даво ўтказилади.

Кўкрак қафаси аъзолари касалликлари: Кўкрак қафаси аъзоларининг травмаларида. Ўпка, қизилўнгач ва диафрагманинг туғма ва орттирилган паталогиялари.

Ошқозон-ичак трактининг касалликларида: қоринолд девори ва қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланишларида. Туғма ва орттирилган ошқозон-ичак трактининг касалликларида.

Шунингдек сийдик айрув тизимининг ўткир касалликларида.

Кафедра ходимлари билан бевосита хамкорлик ўрнатилган. Бўлимда бош профессор, малакали шифокорлар ёш шифокорларга ўз малакалари била ёрдамлашиб келишмоқда. Бўлимнинг ёш ходимлари дунёнинг етук клиникаларида Россия, Хиндистон, Жанубий Корея, Туркия ва Европанинг бошқа давлатларида малака ошириб келмоқда. Кафедра ва клиника ходимлари биргаликда янги диагностик стандартлар ва оператив даво усулларини тадбиқ қилиб келишмоқда, шунингдек  йилига 1500 дан ортиқ торако-абдоминал ва урологик туғма нуқсонли касалларда оператив даво ўтказилади.

Илмий-амалий алоқалари:

  РСНПЦП, РНЦЭМП, ТМА, РПЦ.

  Ак. В.Вахидов номидаги хирургия илмий маркази.

  Москватиббиётуниверситети.

  SAMSUNG MEDICAL CENTER (Сеул, Жанубий Корея).

  APOLLOHOSPITALS (Хиндистон).


Batafsil ma'lumot poliklinika ma'lumotnomasida

Qo'ng'iroq qiling: (+998 71) 260 31 16
Ish vaqti: 24 soat
Bizning manzil: O’zbekiston Respublikasi, Yunusobod
tumani, Bog’ishamol ko’chasi, 223 uy
« Bosh sahifa
A-
A+