Savol:
Агар бемор унга кўрсатилган тиббий хизматдан қониқмаса ёки бемордан асоссиз равишда шифохонада шифокор пул талаб қилса кимга мурожаат қилиш мумкин?
Javob:
Бундай холатлар содир этилган тақдирда, юқори турувчи Соғлиқни сақлаш бошқармаларининг “Ишонч телефонлар”ига мурожаат қилиш лозим. “Ишонч телефонлар”и ҳар бир шифохонада фуқароларга кўринарли жойларда осиб қўйилган.