Savol:
Шартнома асосида даволаш-профилактика муассаса ғазнасига пул тўлаган бемор оилавий шароитига кўра шифохонадан эртароқ чиқса, беморнинг ортиб қолган пули қайтариладими?
Javob:
Албатта қайтарилади. Бунда бемор шифохонада олган тиббий хизматлари бўйича бажарилган ишлар далолатномаси тузилади ва икки тарафлама имзоланади. Ушбу бажарилган ишлар далолатномаси асосида беморга ортиб қолган пул маблағи қайтарилади.