Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникасида тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма билан келган фуқаро уч кундан бери невропотолог Ж.Саидовнинг қабулига киролмаганидан шикоят қилган.
Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Ж.Саидов ўз соҳасида юртимиздаги ноёб мутахассис бўлиб, билим ва маҳорати сабаб ҳатто қўшни республикалардан келган беморлар ҳам унинг қабулига навбатда туришибди.
Шифокорнинг меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, бир неча ой олдин Соғлиқни сақлаш вазири унинг ёнига бориб, шахсан ўзи мутахассисни "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлаган эди.
Жараёндан (https://t.me/ssvuz/13538) тайёрланган видеолавҳада ҳам кўриш мумкинки, Ж.Саидовнинг қабулига келган одамларнинг охири кўринмайди.
Мурожаатчиларнинг кўплиги, табиийки, узоқ навбатни ҳосил қилади. Бунинг устига ҳозирда мутахассис ҳудудлардаги сайёр қабулларга ҳам жалб этилган бўлиб, ўз билим ва малакасини ҳудудий муассасалардаги ҳамкасблари билан ҳам бўлишиб келмоқда.
Шуни инобатга олиб, фуқаролардан шифокоримизнинг вазиятини тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. Ж.Саидов қўлидан келганча халқимизга хизмат қилиб келаётганини маълум қиламиз.