Нормальный сайт
(+998 71) 260 31 16
(+998 71) 262 34 16 faks
Ish vaqti: 24 soat
O’zbekiston Respublikasi, Yunusobod
tumani, Bog’ishamol ko’chasi, 223 uy
12/04/2023 Кореялик пластик жаррохлар клиникамизда

Жанубий Кореянинг Сеул Миллий Университети қошидаги стамотология клиникаси бир гурух мутахассислари клиникамизга ташриф буюрдилар. Профессор Со Пёнг Му ва профессор Пак Чу Ёнглар бошчилигидаги 17 нафар кореялик мутахиссислар 10-14 апрел кунлари, ТошПМИ клиникаси пластик жаррохлик бўлими мутахассислари билан хамкорликда, лаб ёриғи ва лаб-танглай ёриғи билан туғилган бемор болаларда бемор кўриги ва жаррохлик амалиётини ўтказишади. Ушбу акция жорий йилнинг 16-январидаги ташрифнинг узвий давоми бўлиб, у вақтда ушбу профессорлар клиникамизга ташриф буюриб, мавжуд шарт-шароитлар билан танишиб, беморлар кўригини амалга оширган эдилар. Ташриф давомида 20 та жаррохлик амалиёти ва ўнлаб беморлар кўригини амалга ошириш режалаштирилган.


« Bosh sahifaga
A-
A+