ХОРАЗМДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан бугун Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси бошланди.
Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари жалб этилган бўлиб, улар томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширув ва маслаҳатлар берилмоқда.
Оғир хасталиги бор, кечиктириб бўлмайдиган бемор болаларни маҳаллий ёки хориж клиникаларида имтиёзли даволаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.
Барча маблағлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.